UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  9 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  16 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  3

"Локомотив" бор эътиборини "Ал Иттиҳод" билан ўйинга қаратади Янгиликлар

"Локомотив" бор эътиборини "Ал Иттиҳод" билан ўйинга қаратади

Суперлигада кетма-кет ғалабага эришаётган "Локомотив" бугундан бошлаб бор эътиборини 22 апрель куни бўлиб ўтадиган жуда муҳим ўйинга қаратади.

Шу куни "Локомотив" ўз майдонида Осиё чемпионлар лигаси 4-тур доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубини қабул қилади. Ортда қолган учта ўйиндан сўнг гуруҳ жадвалининг қуйи қисмида бораётган "Локомотив" кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолиши учун навбатдаги беллашувда ғалаба қозониши шарт. 

Шундагина жамоа ҳисобидаги очколар сони 6тага етади ва гуруҳдан чиқиш имконияти пайдо бўлади. Рақиб ўзига яраша жиддий клуб: "Ал Иттиҳод" бу йилги Осиё чемпионлар лигаси иштирокчилари орасида энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди. Жиддаликлар учта ўйинда 9та тўп киритишган. 

Лекин "Локомотив" ҳам ўзига яраша кучга эга ва "темирйўлчилар" ўз уйларида фақат ғалаба учун ҳаракат қилишади. "Ал Иттиҳод" бугун кечки пайт чартер рейс орқали Тошкентга етиб келади ва "Hyatt Regency" меҳмонхонасига жойлашади. Жамоа эртага ТТЙМИ стадионида ва ўйиндан бир кун олдин "Локомотив" стадионида машғулот ўтказади.

 

"Ал Иттиҳод" 

"Ал Иттиҳод" 9 апрель куни "Локомотив" билан куч синашгач, шундан сўнг Саудия Арабистони Пролигасида иккита ўйин ўтказди. Бу жамоа дастлаб 13 апрель куни сафарда "Ал Наср" меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди. Мазкур баҳсда сербиялик легионер Александр Прийовичнинг иккита ва маҳаллий ҳужумчи Фаҳад Ал Мувалладнинг битта голи "Ал Иттиҳод"га ғалаба келтирди. Лекин шуни айтиш керак, Александр Прийович ОЧЛ ўйинларига заявка қилинмаган.

 

Жидда клуби кеча ўз майдонида "Ал Иттифоқ" билан беллашиб 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу учрашувда Абдулазиз Ал Бишининг иккита голи жамоага уч очкони тақдим этди. Яна бир маълумот, бу ўйинда "Ал Иттиҳод"нинг асосий футболчиларидан бири Карлос Вильянуэва 68-дақиқада пенальтидан унумли фойдалана олмади. "Ал Иттиҳод" Саудия Арабистони чемпионатида 28та ўйиндан сўнг 31 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. 

"Локомотив" 

"Локомотив" ҳам Саудия Арабистонидан қайтиб келгач Суперлиганинг иккита учрашувида майдонга тушди. "Темирйўлчилар" дастлаб 14 апрель куни ТТЙМИ стадионида АГМКга қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Бу ўйинда Темурхўжа Абдухолиқов билан Ислом Тўхтахўжаевнинг голлари ғалаба келтирди.

 

Кеча эса жамоа Бухорода 5-тур учрашувини ўтказди. "Бухоро" жамоаси билан кечган баҳсда "Локо" 2:0 ҳисобида зафар қучиб қайтди. Аввалига 15-дақиқада Арслонмурод Аманов жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқага келиб Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни 2:0га етказди. Шундан сўнг "Локо" ўйиннинг қолган қисмини бир текис ўтказди ва рақибга гол уриш имконини бермади. Суперлигада ҳозирча 5та ўйин ўтказган "Локомотив" 12 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда боряпти. 

Учрашув расмийлари 

Шу ўринда учрашув расмийларини келтириб ўтсак. 22 апрель куни бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" баҳсини хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам - Фу Минг. Унга қанотларда Хуо Вейминг билан Ванг Дексин ёрдам беришади. Жанубий Кореялик Ким Дэ Ёнг захира ҳаками вазифасини бажаради. Ҳакамлар назоратчиси - Жасим Моҳамед Абдулкарим (Баҳрайн). Учрашув комиссари эса филиппинлик Ричард Жосон.

 

22 апрель куни футбол ишқибозларини ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида кутиб қоламиз. Келинг, ажойиб футбол спектакли гувоҳи бўлинг ҳамда "темирйўлчилар"ни қўллаб-қувватланг. 

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика