UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  0 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  10 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7

“Локомотив” Беларусда йиғин ўтказади Янгиликлар

“Локомотив” Беларусда йиғин ўтказади

Суперлига жамоалари давралар оралиғидаги танаффусга чиқишган.

Мавсумнинг биринчи даврасини омадсиз ўтказган Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда давралар оралиғида Беларусь давлатида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. 

Режага кўра, “темирйўлчилар” 19 июнь куни Минск шаҳрига жўнаб кетишади. Бу ҳақда “Локомотив” ҳужумчиси Марат Бикмаев бизга қисқача интервью берди. 

- Биринчи даврадаги омадсизликка молиявий масаланинг таъсири йўқ, - дея сўз бошлади М.Бикмаев. - Агар ҳаммаси молиявий таъминотга боғлиқ бўлганида, бу “Бунёдкор”нинг ҳам натижаларида акс этарди. “Қалдирғочлар” молиявий қийинчиликка қарамай, турнир жадвалида биздан юқорида боришяпти. Демакки, омадсизликка фақат ва фақат ўзимиз сабабчимиз. Бошқа ҳеч ким ва ҳеч қандай омил айбдор эмас.

- Клуб раҳбариятининг ёндашуви қандай? Чемпионатнинг қолган қисмида вазиятни ижобий томонга ўзгартира оласизларми?

- Раҳбарият ҳар ҳолда, хурсанд эмас. Лекин бошқа томондан, раҳбарлар ҳам вазиятни тўғри тушуниб, руҳиятни кўтаришга ҳаракат қилишяпти. Ўйлашимча, ҳаммаси ўз қўлимизда. Қайсидир маънода чемпионатни бошидан бошлаймиз. Натижаларни ижобий томонга ўзгартиришга қодирмиз, менимча. Олдинда хориж йиғини бор. Анъанага содиқ қолган ҳолда, Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўқув-машғулотлар ўтказамиз. Шу мақсадда 19 июнь куни сафарга жўнаб кетамиз. Табиийки, у ерда маҳаллий клублар билан бир нечта назорат учрашувлари ўтказамиз. Айни шу ўйинлар орқали чемпионатнинг қолган қисмига тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика