"Локомотив" Австриядаги йиғинни бошлади

Tolibjon Qosimov
15 июл 2014
Ўзбеситон ХХIII миллий чемпионатининг иккинчи давра ўйинларига тўлақонли тайёргарлик кўриш мақсадида Австрияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун йўл олган жамоамиз, кеча Германиянинг Франкфурт шаҳри орқали Австрияга етиб борди.
Бугундан эса Абрамов бошчилигидаги жамоа тоғ ён бағридаги майдонларда ўз машғулотларини бошлаб юборди.

Эслатиб ўтиш ўринлики, йиғин давомида “Локомотив” 4та ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.

17 июль куни Чехиянинг “Брюн”, 19 июлда Дортмунднинг “Боруссия”, 22 июлда Москванинг “Торпедо” ва 25 июль куни Германиянинг бошқа бир жамоаси “Фрайбург”га қарши назорат учрашувлари ўтказилади.

Австриядаги йиғин 28 июль куни якунланади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz