“Локомотив” – “Ал Наср” учрашуви чипталари сотувда

Narzulla Saydullayev
1 май 2016, 11:11
“Бунёдкор” стадиони маъмурияти “Локомотив” – “Ал Наср” учрашувига кириш ҳуқуқини берувчи чипталар сотувга чиқарилганлигини маълум қилади.

Хабарингиз бор, ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Наср" учрашуви айнан "Бунёкдор" стадионида бўлиб ўтади. Чипталар икки хил тоифада сотилмоқда. 1-ТОИФА – 15.000 сўм, ВИП – 35.000 сўм. Стадион кассалари 09:00дан 18:00га қадар ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Ал Наср” учрашуви 4 май куни “Бунёдкор” стадионида соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia