

5 март куни "темирйўлчилар" жамоаси "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадионида ўйин олдидан расмий машғулот ўтказишди. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда кечди. Унга бир қатор телеканал ҳамда газета мухбирлари ҳам ташриф буюришди.
Машғулот жараёни анча кўтаринки руҳда ўтди. Унда "Локомотив"нинг Доҳага олиб келган барча 20 нафар ўйинчиси иштирок этди. Барча олдиндаги учрашувга астойдил тайёргарлик олиб борди.
Қуйида "Локомотив"нинг машғулотидан фотоҳисоботни томоша қилишингиз мумкин:









