"Локомотив"да жанговор дуранг, Рашидов қайтди ва гол урди ФОТО

Mirjalol Normatov
19 ноя 2018, 16:12
Бугун "Локомотив" стадионида синов-назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "Локомотив" жамоаси Ўзбекистон Кубоги соҳиби АГМКга қарши баҳс олиб борди. Ажойиб ўтган баҳснинг 18-дақиқасида Жасур Ҳасанов жарима зарбасидан кейин дарвозани ишғол қилди. 40-дақиқада эса Владислав Касминин бурчакдан оширилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни 0:2 кўринишга келтириб қўйди.

Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Сардор Рашидов рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилган бўлса, 68-дақиқала Алишер Шоғуломов дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди, 2:2.

Бугун "Локомотив" таркибида асосан ёшлар тўп сурди. Чунки жамоанинг 7 нафар асосий футболчиси миллий терма йиғинларида қатнашмоқда.

Синов-назорат учрашуви
"Локомотив" - АГМК 2:2
Голлар:
Сардор Рашидов (61), Алишер Шоғуломов (68) - Жасур Ҳасанов (18), Владислав Касминин (40).

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia