UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  4 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  23 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  6 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

“Локомотив-2006” хотира турнирида ғалаба қозонди Янгиликлар

“Локомотив-2006” хотира турнирида ғалаба қозонди

Теглар :  Локомотив
Ўзбекистон Фахрийлар кенгаши ташаббуси билан 2006-2007 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди.

Футбол фахрийлари ҳисобланган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий М. Акбаров, спорт устаси П. Отахонов, спорт устаси К. Муқимов хотираларига бағишлаб ўтказилган ушбу мусобақада “Локомотив”нинг 2006 йилда туғилган ёш футболчилари бош совринни қўлга киритишди. “Локомотив-2006” дастлаб гуруҳда “Қорасарой” (1:0) ҳамда “Уз Текс” (2:1) жамоаларини мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади.

Сўнг финалда бош соврин учун “Учтепа” жамоасига қарши баҳс олиб борилди. Асосан ёш “Темирйўлчилар” устунлиги остида кечган баҳсда 6:0 ҳисоби қайд этилди ва "Локомотив" мусобақа бош совринига эга чиқди.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика