UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  7 23:07АПЛ. "Арсенал" — "Челси". Парти, Сака ва Мудрик асосий таркибда  4 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  20 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  12 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  3 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  3 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4

"Локомотив" - 18 ёшда! Янгиликлар

"Локомотив" - 18 ёшда!

Теглар :  Локомотив
Бугун 18 февраль, "Локомотив" футбол клуби ташкил топганига 18 йил тўлди.

2002 йил 18 февралда "Локомотив" расман ташкил этилиб, футбол клуб мақомида ўз фаолиятини бошлаганди. Дастлабки икки мавсумни биринчи лигада ўтказган "темирйўлчилар" 2004 йил илк бор Олий лигага йўлланма олишган.

2004-2010 йилларни Олий лигада ўтказган "Локомотив" мавсум охирига келиб Биринчи лигага тушиб кетади. Бир йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтган "темирйўлчилар" фаолиятида янги давра бошланди. "Локо" 2012 йилдан бошлаб ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўйиб келмоқда.

Ўтган 8 йил мобайнида "Локомотив" 3 марта Ўзбекистон чемпиони (2016, 2017, 2018), 3 бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2014, 2016, 2017) ҳамда икки марта Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (2015, 2019) бўлди. Бундан ташқари жамоамиз 2016 йил Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб борган.

Бугунги байрам билан барча "темирйўлчилар"ни табриклаб қоламиз!


Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика