UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  1 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:55ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид". Таркиблар маълум  2 22:49ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ. Таркиблар маълум  23 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  7 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18 19:31Расман: Фелипе Андерсон – "Палмейрас" ўйинчиси  0

LLF SUPER LIGAда ойнинг энг яхшилари аниқланди Янгиликлар

LLF SUPER LIGAда ойнинг энг яхшилари аниқланди

Тошкентда ҳаваскорлар ўртасида футзал бўйича LLF SUPER LIGA мусобақаси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Ўтган ҳафта турнирда ўзини кўрсатаётган спортчилар эътироф этилди. Ташкилий қўмита октябрь ойи якунларига кўра, 4та номинация бўйича энг яхшиларни аниқлаб олди. 

1. Энг яхши дарвозабон

Номзодлар: Бекзод Амануллаев (SUZANE), Леонид Божедомов (DHL), Баҳодир Қодиржонов (VOSTOK), Лазизхўжа Хўжааҳматов (UZPSB).


2. Энг яхши футзалчи

Номзодлар: Азамат Бойматов (VOSTOK), Ғайрат Исмоилов (UZPSB), Диёр Муротов (GOV.RUK), Олег Секачев (PHOENIX).


3. Энг интизомли жамоа

Номзодлар: ASKLEPIY GROUP, ARGIN, GOV.RUK, TTG-2.


4. Энг яхши мураббий

Номзодлар: Константин Свиридов (UZPSB), Шуҳрат Тожибоев (DHL), Максед Закиров (VOSTOK), Жавлон Аноров (TTG).



Баҳодир Қодиржонов - "Энг яхши дарвозабон"

VOSTOK жамоасининг биринчи рақамли посбони Баҳодир Қодиржонов октябрь ойининг "Энг яхши дарвозабони" деб топилди. VOSTOK дастлабки 5 турда кетма-кет ғалаба қозонишига Баҳодир муносиб ҳисса қўшди. Қолаверса, ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказди: -6та гол.


Азамат Бойматов - "Энг яхши футзалчи"

VOSTOK сардори, жамоанинг энг етакчи ўйинчиларидан бири Азамат Бойматов LLF SUPER LIGA томонидан октябрь ойининг "Энг яхши футзалчиси" деб топилди. Азамат мусобақанинг дастлабки 5 турида 9та гол уриб, 4 бор голли тўп узатишни амалга оширди. Жамоаси эса қаторасига 5та ўйинда ғалаба қозонди.


Константин Свиридов - "Энг яхши мураббий"

UZPSB бош мураббийи Константин Свиридов октябрь ойининг "Энг яхши мураббийи" деб топилди. Свиридов қўл остида UZPSB жуда яхши ўйин намойиш этиб, 5та ўйинда ғалаба қозонди ва тўплар нисбати 26-10 кўриниш олди.


ASKLEPIY GROUP - "Энг интизомли жамоа"

ASKLEPIY GROUP ўтган ойнинг "Энг интизомли жамоаси" деб топилди. Ушбу жамоа ўйин пайти ўзини тутиши ва бошқа жиҳатлари билан намуна бўлди.


LLF SUPER LIGA ташкилий қўмитаси ҳамда мусобақа ҳомийларидан бири ERMAK савдо бренди ой лауреатларига эсдалик совғаларни тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика