UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  8 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналду катта миқдорда товон тўлайди  1 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  54 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  12 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  48 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  14 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1

LLF SUPER LIGAда ойнинг энг яхшилари аниқланди Янгиликлар

LLF SUPER LIGAда ойнинг энг яхшилари аниқланди

Тошкентда ҳаваскорлар ўртасида футзал бўйича LLF SUPER LIGA мусобақаси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар бергандик.

Ўтган ҳафта турнирда ўзини кўрсатаётган спортчилар эътироф этилди. Ташкилий қўмита октябрь ойи якунларига кўра, 4та номинация бўйича энг яхшиларни аниқлаб олди. 

1. Энг яхши дарвозабон

Номзодлар: Бекзод Амануллаев (SUZANE), Леонид Божедомов (DHL), Баҳодир Қодиржонов (VOSTOK), Лазизхўжа Хўжааҳматов (UZPSB).


2. Энг яхши футзалчи

Номзодлар: Азамат Бойматов (VOSTOK), Ғайрат Исмоилов (UZPSB), Диёр Муротов (GOV.RUK), Олег Секачев (PHOENIX).


3. Энг интизомли жамоа

Номзодлар: ASKLEPIY GROUP, ARGIN, GOV.RUK, TTG-2.


4. Энг яхши мураббий

Номзодлар: Константин Свиридов (UZPSB), Шуҳрат Тожибоев (DHL), Максед Закиров (VOSTOK), Жавлон Аноров (TTG).



Баҳодир Қодиржонов - "Энг яхши дарвозабон"

VOSTOK жамоасининг биринчи рақамли посбони Баҳодир Қодиржонов октябрь ойининг "Энг яхши дарвозабони" деб топилди. VOSTOK дастлабки 5 турда кетма-кет ғалаба қозонишига Баҳодир муносиб ҳисса қўшди. Қолаверса, ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказди: -6та гол.


Азамат Бойматов - "Энг яхши футзалчи"

VOSTOK сардори, жамоанинг энг етакчи ўйинчиларидан бири Азамат Бойматов LLF SUPER LIGA томонидан октябрь ойининг "Энг яхши футзалчиси" деб топилди. Азамат мусобақанинг дастлабки 5 турида 9та гол уриб, 4 бор голли тўп узатишни амалга оширди. Жамоаси эса қаторасига 5та ўйинда ғалаба қозонди.


Константин Свиридов - "Энг яхши мураббий"

UZPSB бош мураббийи Константин Свиридов октябрь ойининг "Энг яхши мураббийи" деб топилди. Свиридов қўл остида UZPSB жуда яхши ўйин намойиш этиб, 5та ўйинда ғалаба қозонди ва тўплар нисбати 26-10 кўриниш олди.


ASKLEPIY GROUP - "Энг интизомли жамоа"

ASKLEPIY GROUP ўтган ойнинг "Энг интизомли жамоаси" деб топилди. Ушбу жамоа ўйин пайти ўзини тутиши ва бошқа жиҳатлари билан намуна бўлди.


LLF SUPER LIGA ташкилий қўмитаси ҳамда мусобақа ҳомийларидан бири ERMAK савдо бренди ой лауреатларига эсдалик совғаларни тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика