UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  0 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  2 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  2 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  7 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  0 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  9 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  6 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4

LLF SUPER LIGA. Пешқадамлар ғалаба қозонган тур Янгиликлар

LLF SUPER LIGA. Пешқадамлар ғалаба қозонган тур

Ҳаваскорлар ўртасида бўлиб ўтаётган футзал бўйича LLF SUPER LIGA мусобақасида 10-тур учрашувлари ўтказилди.

Бу турда турнир жадвали яққол пешқадами UZPSB ўз рақибини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, чемпионлик учун ҳаракат қилаётган TTG, VOSTOK, PHOENIX жамоалари ҳам навбатдаги уч очкога эга бўлишди. Қуйида 10-тур натижаларини келтириб ўтамиз.

 

10-турдан кейин турнир жадвали


Азамат Бойматов тўпурарлар пойгасида биринчи!

LLF SUPER LIGA 9-турдан сўнг тўпурарлар рўйхатида Азамат Бойматов билан Ғайрат Исмоилов бир хил 17та гол билан қўшҳокимликни сақлаб турганди. Лекин 10-турда Азамат битта голга ўзиб кетди. Ўтган тур Азамат Бойматов 4та, Ғайрат Исмоилов эса 3та гол урди. Натижада Бойматов 21та гол билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. 

10та ва ундан кўп гол урганлар рўйхати:

21 - Бойматов Азамат VOSTOK

20 - Исмоилов Ғайрат UZPSB

15 - Ражабов Илҳом PHOENIX

13 - Исроилов Нодир DHL

12 - Аухатов Санжар SUZANE, Шокиров Сирожиддин TTG, Маҳамадов Камолиддин UZPOST.

11 - Икромов Камолиддин ISTIQLOL, Муротов Диёр GOVRUK, Расулов Жамшид TTG.

10 - Адилов Ҳожиакбар ISTIQLOL, Қудратов Шуҳратилла ISTIQLOL, Турсунов Темурмалик GOVRUK.


Шуҳрат Аҳмедов - энг яхши ассистент!

LLF SUPER LIGA энг яхши ассистентлар рўйхатида UZPSB етакчиларидан бири Шуҳрат Аҳмедов яққол пешқадамлик қилмоқда. У охирги ўйинда ўз ҳисобига 4та голли пас ёзиб қўйди ва жами ассистлари 15та бўлди. 

Қуйида энг яхши ассистентлар рўйхатини келтириб ўтамиз:

15 - Шуҳрат Аҳмедов UZPSB

10 - Диёр Муротов GOVRUK

9 - Азамат Бойматов VOSTOK, Сойибжон Сафаров UZPSB, Аҳмаджон Жалолов TTG. 

8 - Жамшид Исаев PHOENIX


10-тур рамзий жамоаси

Дарвозабон: Холдоров Достонбек (VOSTOK)

Футзалчилар: Шокиров Сирожиддин (TTG), Бойматов Азамат (VOSTOK), Умуров Артур (GOVRUK), Ражабов Илҳом (PHOENIX).

Тур мураббийи: Суннат Куралов (TTG)


Эслатиб ўтамиз, LLF SUPER LIGAда 12та жамоа иштирок этмоқда ва ўйинлар ҳафтанинг ҳар якшанба куни ўтказиляпти. Мусобақани ўтказишдан мақсад - ҳаваскор спортчиларга бўлган эътиборни ошириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика