

“Ливерпуль” устози Юрген Клопп ёзги трансферлар вақтида жамоага “Байер”дан Кай Хаверцни олиб келиш ниятида. Клопп ушбу трансферни ёзги харидлар вақтидаги энг асосийси деб ҳисобламоқда. Аввалроқ Леверкузен клуби Хаверцни 130 млн евро эвазига сотишга тайёрлиги хабар қилинганди. Футболчига “Бавария” асосий даъвогар сифатида кўрсатилган, бироқ унинг трансфер нархидан сўнг мюнхенликлар бу суммага уни сотиб олмасликлари маълум бўлганди.



