UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

"Ливерпуль"нинг сиз билмаган 3 трансфер тарихи Янгиликлар

"Ливерпуль"нинг сиз билмаган 3 трансфер тарихи

Балки, чиндан ҳам ҳозирги "Ливерпуль" клуб ўз тарихидаги энг кучлисидир.

Улар жуда узоқ кутилган Премьер-лига чемпионлигига етишларига саноқли қадамлар қолди, ўтган йили Европада тенгсиз бўлишган эди.

Яқинда Килиан Мбаппе ҳам "қизиллар" кўрсатаётган ўйиндан яхши маънода шокда эканлиги ҳамда Клопп "ғалаба машинасини" яратгани ҳақида гапириб ўтди. Дарҳақиқат, "Ливерпуль" ҳозирда деярли барчанинг диққат марказида ва у исталган топ-футболчини ўз жамоасига таклиф қила олади. Лекин доим ҳам бундай бўлмаган. Молиявий сабаблар, рақобатчиларнинг ёш иқтидорлар учун кўпроқ сумма таклиф қила олиши — бунинг барчаси "Ливерпуль"га юқори даражали футболчилар билан шартнома имзолаш учун тўсқинлик қиларди. Шунингдек, клуб келишув деярли ҳал бўлган футболчиларни ҳам сўнгги паллада қандайдир сабаб билан олишдан бош тортарди. Шу сабаб "Ливерпуль" кўплаб юлдузларни қўлдан чиқарган. 

Энди бир тасаввур қилиб кўринг, агар "Ливерпуль" ўз вақтида бу футболчиларни сотиб олганда нима бўларди?! 


Гарет Бейл

2005-06 йилги мавсум аввалида "Ливерпуль" скаутлари "Болтон Уондерерс" ва "Саутгемптон" ёшлар таркиблари учрашувини томоша қилишга йўл олишади. Улар аслида Дэвид Макголдрикнинг ҳаракатларига баҳо беришлари режалаштирилганди. Аммо ўшанда "Саутгемптон"да Бейл ҳам тўп тепарди. Скаутлар истаса-истамаса уэльслик чап қанот ҳимоячисига эътибор беришига тўғри келди.

"Чап қанот футболчиси ўша ўйинда шунчаки фантастик ҳаракат қилди", — деди "Ливерпуль" делегацияси вакили. "Биз қайтгач, шундай дедик: "Макголдрик биз учун эмас, у бизга тўғри келмайди. Бироқ биз 16 ёшли Гарет Бэйл исмли болакайни сотиб олишимиз шарт". У пайт ҳеч ким Бэйлни танимасди, "Саутгемптон" эса ўз кучига у қадар ишонмасди ва йигитча стипендия эвазига кун кўрарди.

"Ливерпуль"нинг Даррен Поттер исмли футболчиси ўша вақт "Саутгемптон"да ижарада тўп тепаётганди ва "Ливерпуль" Бейлни ўша Поттерга алмашишни таклиф қилади. "Саутгемптон" эса "Ливерпуль" Поттерга қўшиб яна бироз пул тўлашини сўрайди ва шунда ушбу трансфер амалга ошишига ҳеч қандай тўсиқ бўлмасди. Бейл ҳали жуда ёш бўлгани учун "Ливерпуль" босслари бундай жавоб эшитгач, кулгидан ўзларини тия олишмаган. Раҳбариятнинг фикрича, Бейл ҳали жуда кўп нарсани ўрганиши керак бўлган болакай эди, Поттер эски тайёр профессионал.

Кейинги мавсумдаёқ Гарет "Тоттенхэм"га 10 000 000 фунт эвазига кўчиб ўтади, кейинчалик эса дунёнинг энг қиммат футболчиси, Чемпионлар Лигасининг 4 карра ғолиби бўлишга, ўша финалларнинг 2тасида гол ҳам уришга эришди. Поттер эса "Ливерпуль" сафида 17 марта майдонга тушади ва Англия қуйи дивизионларига "саёҳат" қила бошлайди.


Криштиану Роналду

"Ливерпуль" — Англиянинг энг яхши клубларидан бири ва ҳар бир футболчи бу каби бой ўтмишга эга жамоа либосида ҳаракат қилишни орзу қилади. Умид қиламанки, улар "Спортинг"ни ҳам, мени ҳам қаноатлантирадиган таклиф билан чиқишади", — деган эди Роналду 2003 йили. 


"Ўша вақтлар иқтидорли португалияликни кўплаб гранд жамоалар кузатаётганди. Менежер Жерар Улье ва ёрдамчиси Фил Томпсон айнан Криштианунинг ўйинини томоша қилиш учун ташриф буюришади. Унинг исмини деярли барча тилга оларди. Тони Генри, "Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, агент Пол Стрэтфорд билан ишларди, айнан Стрэтфордга Жорже Мендеш инглиз клублари эътиборини Криштиануга қаратиш борасида топшириқ берган. Улар Роналдуни "Спортинг"дан бошқа жамоага ўтказиш учун жиддий бел боғлашганди ва мени унинг ўйинига таклиф қилишди. Маълум бўлишича, ушбу трансфер 4 миллион фунт стерлингга тушарди, лекин уни шартномага биноан тўрт йил давомида бўлиб тўлаш имконияти мавжуд эди. Шундай экан, бу келишув йилига 1 миллион фунт дегани эди. Мен футболчининг ўзи йилига қанча маош олмоқчилигига қизиқдим. Солиқлардан кейин — 1 миллион фунт стерлинг. Бу 18 ёшли болакай учун жуда кўп эди, лекин келишса бўларди. Бу якшанба куни бўлаётган гап эди ва мен "Ливерпуль"га қайтиб, Жерар Улье билан яна бир маслаҳатлашиб, нима қилиш мумкинлигини ўйлаб кўришимиз керак дедим. Бор маълумотни Ульега бердим. У эса бош ижрочи директор Рик Парри билан гаплашиб кўришини маълум қилди. Орадан бир ҳафта ўтди. Мен Мелвудда эдим ва Sky Sports News да: "Манчестер Юнайтед" "Спортинг"дан Криштиану Роналдуни 12,2 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олаётганини маълум қилишди. Кўзларимга ишонмасдим. Қандай қилиб бир неча кун ичида трансфер нархи 4 миллион фунтдан 12,2 миллионгача ошиб кетиши мумкин? Улье мендан Тонига қўнғироқ қилиб, вазиятни аниқлаштиришни сўради. Ўшанда Тони ҳамма гап Мендешда эканлигини айтди", — деган ўшанда Томпсон "Атлетик"ка.

Ҳа, умуман кутилмаган вазият. У чиндан ўта иқтидорли эди аммо ўшанда ҳеч ким Роналдунинг бу даражада буюк футболчи бўлишини тахмин қилолмасди.

"Ливерпуль"да эса ўша вақтда камида иккита иқтидорли ёш ҳужумчилар бор эди. Синама-Понголь (клуб сафида 9та гол уради ва кейинчалик ҳатто "Ростов"да ҳам тўп тепади) ва Энтони Ле Таллек (1та гол ва "Астра"га йўл олади). Улье шу билан бирга Роналдунинг жамоага қўшилиши, ойлик маоши тизимига кескин таъсир кўрсатиб, кийиниш хонасида муаммолар келтириб чиқишидан қўрққан.


Дани Алвес 

Томонлар келишувга эришиб бўлган, ҳамма рози эди. 2006 йил ёзида "Севилья" бразилиялик ўнг қанот ҳимоячисини "Ливерпуль"га 8 миллион фунт стерлинг эвазига сотишга кўнади. Лекин Бенитес бир муаммога дуч келади. Раҳбарият унга Алвес ва янги сотиб олинадиган ҳужумчидан бирини танлашни айтади — "Ливерпуль" молиявий жиҳатдан ҳар икки трансферни амалга ошира олмасди.

Ҳужумда кўпроқ фойдаси тегади деган мақсадда мураббий Данининг ўрнига "Фейеноорд"дан Дирк Кейтни (9 миллион фунт стерлинг) маъқул кўради. Деярли "Энфилд"га кўчиб ўтган Алвес эса "Севилья"да қолади. 

Орадан икки йил ўтиб "Барселона"га 30 миллион фунт эвазига трансфер қилади. "Барселона" сафида футболчи олти бор Ла Лигада ва 3 марта Чемпионлар Лигасида зафар қучади.

"Бенитес даврида клуб тезроқ қарор қабул қила олмагани, дедлайнгача барча ишни битириб улгурмагани ёки шунчаки маблағ етишмаслиги туфайли кўплаб иқтидорларни қўлдан чиқарган воқеалар етарлича бўлган. Симао ва Флоран Малуда биринчилардан бўлиб ҳаёлга келади. "Ливерпуль" вақтида уларни қўлга киритиши мумкин эди. Ўша даврларда клуб Неманья Видичга эътибор қаратган ва асосий трансфер мақсади бўлган, лекин кейин "Манчестер Юнайтед" кўпроқ пул таклиф қилиб уни илиб кетган", — дейди ўша вақтларда клуб трансфер музокараларига яқин инсон.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика