“Ливерпуль”нинг марказий ҳимоячиси сафга қайтди

Eldor Akmurzayev
22 янв 2020, 19:25
“Ливерпуль” аъзоси Деян Ловрен умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Бу ҳақда марказий ҳимоячининг ўзи instagram'даги саҳифаси орқали хабар берган. Ловрен соғлигида муаммолар борлиги учун 6 ҳафтани лазаретда ўтказиб юборди. 

Мерсисайдликларнинг бўлажак баҳси 23 январга белгиланган. Шу куни, Юрген Клопп шогирдлари АПЛнинг 24 тури доирасида “Вулверхэмптон”га қарши тўқнаш келади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: www.instagram.com/dejanlovren06