

Scottish Sun хабарига кўра, "Борнмут" собиқ ярим ҳимоячиси Жордон Айб фаолиятини "Селтик"да давом эттиришга яқин турибди.
Ярим ҳимоячи ушбу трансфер ойнаси якунлангунига қадар "Селтик" таркибига қўшилади. Футболчи ҳозирда эркин агент ҳисобланади.
24 ёшли инглиз футболчиси ўтган мавсумда Премьер-лигада бор-йўғи 2 та ўйин ўтказди.



