"Ливерпуль" Шакири учун 15 миллион фунт тўлашга тайёр

Aziz Tukhtamuradov
28 июн 2014, 13:42
Яқин вақтлар ичида "Бавария" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасида Жердан Шакирининг трансфери расмийлаштирилади.
Мерсисайдликлар футболчи учун 15 миллион фунт тўламоқдалар.

Маълумотларга қараганда, томонлар бу борада келишувга эришишга яқинлар. Эслатиб ўтамиз, футболчининг агенти "Ливерпуль" билан музокара олиб боришга ҳам улгурган.
Айни пайтда футболчи терма жамоаси сафида ЖЧда иштирок этмоқда. У Эквадорга қарши ўйинда хет-трик қайд этиб, терма жамоасининг плей-оффга чиқишга катта ёрдам берди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›