"Ливерпуль" Салаҳни сотиб юбормоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
27 фев 2023, 12:25
Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп жамоани қайта қуришни ният қилган.

Бу йўлда мутахассис қатор етакчилар билан хайрлашишга ҳам тайёр.

Мисрлик футболчининг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2025 йил ёзигача мўлжалланган. Салаҳнинг АПЛдаги самарадорлиги анча тушган: 23 ўйинда унинг ҳисобида бор йўғи 8 та гол бор. Ҳужумчи ҳам "Ливерпуль" билан хайрлашишга қарши эмас, сабаби мерсисайдликлар янги мавсумда ЕЧЛсиз қолишлари мумкин. 

Маълумотларга қараганда, футболчи атрофидаги вазиятни ПСЖ кузатиб бормоқда ва бу трансфер учун 80 миллион евро беришга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia