UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Галатасарой". Ҳусанов асосий таркибда!  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  0 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  4 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  2 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  4 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  18 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  36 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  33 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  2 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8

"Ливерпуль" - "Рома": Ким қандай фикрда? Янгиликлар

"Ливерпуль" - "Рома": Ким қандай фикрда?

Теглар :  ЛиверпульРома
Европа чемпионлар лигаси ярим финал доирасидаги "Ливерпуль" - "Рома" учрашуви олдидан сайтимиз ходимлари бўлажак баҳс ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

Гайрат Хасбиулин ("CA" мутахассиси): "Ўйлашимча, "Ливерпуль" бугунги баҳсда камида иккита гол уради. Чунки Юрген Клопп жамоаси АПЛда гол уриш бўйича етакчи. Бу жамоанинг ҳужумдаги тажовузкор ўйини муваффақиятнинг бош калитига айланган. "Рома" ярим финалга чиқиб деярли миссиясини бажариб бўлди. Римда "Барселона" таслим этилгач уларни чанқоғи қонди, чамамда. "Ливерпуль" эса жуда катта мотивацияга эга. Бу тўқнашувдаги фаворит сўзсиз "Ливерпуль".

Нарзулла Сайдуллаев ("CA" бош муҳаррири): "Ливерпуль"нинг ҳимояси кучсиз, лекин ҳужуми ажойиб. Биргина Салаҳнинг ўзи нималар қилаётганини кўраяпсиз. "Рома" ҳимояси ва дарвозабони кучли, аммо римликлар сафарда у қадар яхши ўйнай олишмайди. Клопп бошчилигидаги жамоа бугун ғалаба қозонишини тахмин қиламан. Учрашувда кўп гол бўлишини кутаяпман. Катта эҳтимол билан барчаси Римдаги жавоб баҳсида ҳал бўлса керак. Яъни агар "Ливерпуль" йирик ҳисобда ютса ҳам уларни финалга чиқди дейишга шошилмаган маъқул.

Толибжон Қосимов ("CA" ходими): "Ливерпуль" ҳозир формада, Муҳаммад Салаҳни эса ҳеч ким тўхтата олмаяпти. Клопп шогирдлари уйда ҳужумкор ва тажовузкор ўйин намойиш этишади. "Ливерпуль" юқори темпни ушлаб олган ва шу темпда ЕЧЛ ғолиблигигача бориши ҳам мумкин.

"Рома" эса имкониятидан юқори сакраб бўлди. Римликлар уйда метин ҳимояларини кўрсатиб беришлари мумкин, лекин сафардаги беллашувларда ундай деб бўлмайди. "Рома" бугун асосий эътиборни ҳимояга қаратади.

Бугун "Ливерпуль" фаворит, лекин йирик ҳисоб қайд этилмаса керак. Сабаби, италияликлар ҳимояга эътибор қаратишади ва инглизларга ҳужумда бўш зоналар қолдиришмайди.

Жасур Асланов ("CA" ходими): Бу жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг илк учрашуви мезбонлар яъни "қизиллар" устунлик қилишади. "Энфилд" стадионида ҳар қандай жамоа довдираб қолади. Клуб мухлислари баланд овозда қўшиқ куйлашлари, севимлиларига ишқибозлик қилишлари "Рома" футболчиларига салбий таъсир қилиши аниқ. Муҳаммад Салaҳ, Роберто Фирмино ва Садио Мане ажойиб формада. Римликлар аввалги босқичда "Барселона"ни мағлуб этгани уларнинг кучидан эмас, Каталония клуби рақибни менсимаслиги туфайли содир бўлган деб ҳисоблайман. Учрашув учун тахминим: "Ливерпуль" - "Рома" 2:0.

Жаҳонгир Файзуллоев: ("CA" фото мухбири): "Ливерпуль" бугун ғалаба қозонади. Ниманинг ҳисобига? "Энфилд"даги қайноқ муҳит ҳар қандай жамоани эсанкиратиб қўяди. Мухлислар далдаси "Ливерпул"нинг ғалабасига замин яратади. Салaҳ-Фирмино-Мане "учлиги" "Рома" мудофаа чизиғини довдиратиб қўяди. "Рома"ни ёмон жамоа демоқчи эмасман. Лекин "Ливерпуль" бугун..."

Хайрулла Холиқов ("CA" мухбири): "Ливерпуль" ўз майдонида жуда кучли, буни тан олмасдан илож йўқ. Лекин мен "Рома" ғалаба қозонишини хоҳлаяпман. Албатта, "Ливерпул"да Салаҳ бор, лекин характер томонлама итальянлар инглизлардан устун кўринмоқда. Тахминимча, ўйин 2:1 ҳисобида "Рома" фойдасига ҳал бўлади".

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика