“Ливерпуль” рекорд ўрнатди

5 дек 2019, 09:11
Клопп жамоаси АПЛнинг 15-туридан ўрин олган Мерсисайд дербисида “Эвертон”ни 5:2 ҳисобида ютди.

“Ливерпуль” АПЛда кетма-кет 32 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Клопп бошчилигида жамоа 27 та ўйинда ғалаба қозонди ва 5 та баҳсда дуранг қайд этди. Бу эса клубнинг АПЛдаги шахсий рекорди ҳисобланади. Аввалги рекорд жамоа томонидан 1987 йил майидан 1988 йил мартига қадар оралиқда қайд этилган бўлиб, у 31 та ўйиндан иборат эди. Ўшанда жамоа 23 та ўйинда ғалаба қозонган ва 8 та учрашувда дуранг ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live