"Ливерпуль" раҳбарияти "Энфилд"нинг сиғимини оширмоқчи

Alisher
22 ноя 2019, 10:42
"Ливерпуль" раҳбарияти "Энфилд"нинг сиғимини яқин йилларда 60 мингга қадар кўпайтирмоқчи.

"Биз стадионни каттароқ қилишни истаймиз, бу эса мухлисларга Европадаги энг катта ўйинларни стадиондан туриб томоша қилиш имкониятини яратади", - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, "Энфилд" айни дамда ўз бағрига 54074 минг мухлисни сиғдира олади.

Стадион 1884 йилда очилган ва 1892 йилга қадар бу ерда "Эвертон" ўз учрашувларини ўтгазган. Бундан буёғига эса "Ливерпуль" бу ерда уй учрашувларини ўтказмоқда.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ВВС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›