"Ливерпуль" ПСВ футболчисига кўз тикди

Sherzod Nurmatov
25 мар 2023, 13:19
Нидерландиянинг ПСВ клуби ярим ҳимоячиси Ибрагим Сангарега Англия Премьер-лигасида талаб катта.

"90 min" хабарига кўра, "Ливерпуль" футболчини сафига қўшиб олмоқчи. 

"Ливерпул"нинг Сангаре учун курашдаги асосий рақобатчиси Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳисобланади. Лига 1 чемпиони Ибрагимни  ёзги трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирган.

25 ёшли ивуарлик футболчи жорий мавсум Эредивизида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.

Ибрагимнинг ПСВ билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: 90 min

Сўнгги янгиликлар

Барча ›