

Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
29 ёшли хавбек бу мукофот учун рақобатда Раҳим Стерлинг ва Харри Кейнларни ортда қолдирди.
"Манчестер Сити" ўйинчиси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Харри Кейн учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Хендерсон ўтган йил Англия терма жамоаси сафида 7та ўйин ўтказиб, 1та ассист қайд этди.



