"Ливерпуль" Нико Уильямс учун товон пули тўламоқчи
09 фев 14:20
Янгиликлар


"Ливерпуль" Нико Уильямс учун товон пули тўламоқчи
Охирги трансферлар ойнасида "Атлекик" ва Уильямс бошқа бир Англия клуби "Астон Вилла"нинг 50 млн евролик таклифини рад этганди. Энди "Ливерпуль" ҳам ҳужумчига шунча тўламоқчи, фақатгина унинг испан клуби билан шартномасини бекор қилиш орқали. Нико ва унинг клуби аввалги таклифни мавсум ўртасида ҳали клубнинг мақсадлари олдинда бўлган пайтда берилгани учун қабул қилмади.
Мерсисайд клуби Уильямс орқали жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи. Шу сабабли агар футболчи клуби билан шартномасини узайтирмаса, унда кўрсатилган сумма АПЛ вакили томонидан тўлаб берилиши мумкин.
50 млн евро Европанинг ва айниқса, Англиянинг энг катта клубларидан бири учун унча йирик маблағ эмас. Шу боис Ла Лига клуби энг яхши ёш ўйинчиларидан бири бўлган Уильямснинг трансферини тезлаштиришга интилмоқда. Ушбу келишув ёзда амалга ошиши кутилмқда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Туркия матбуоти хабарига кўра, аргентиналик ўз жамғармасидан зилзила содир бўлган жойларга ёрдам юборишни сўраган.
Туркияда душанба кунги зилзила қурбонлари сони 15 минг нафарга етди.
Ҳозирда Сурияда 2470 нафар қурбон бўлган бўлса, бу билан жами расмий қурбонлар сони 11,224 нафарга етди.
7,8 магнитудали зилзила Душанба куни эрталаб соат 4 да содир бўлди.