"Ливерпуль" Манени Мбаппега алмаштириб юбормоқчи

Mirjalol Normatov
21 июн 2020, 17:50
"Қизиллар" ҳужум чизиғини ёшартирмоқчи.

"Sunday Express" хабарига кўра, "Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

"Қизиллар" 28 ёшли сенегалликни ПСЖ форварди Килиан Мбаппега алмашишмоқчи. Айни дамда францияликнинг трансферини Юрген Клопп талаб қилмоқда.

Ўз навбатида ҳужумчи ҳам ЕЧЛни ютиш мақсадида кучли жамоаларга ўтишга қарши эмас.

Ушбу мавсумда 21 ёшли франциялик 20 ўйинда 18 гол ва 6 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sunday Express