

"Қизиллар" раҳбарияти сенегаллик футболчига 2025 йига қадар мўлжалланган янги битим таклиф қилди. Энди Мане йилига 13 миллион евро маош олиши мумкин.
28 ёшли вингернинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган эди.
АПЛнинг жорий мавсумида 15 ўйин ўтказган Садьо 6 гол, 2 голли узатмага муаллифлик қилган.



