UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити" адолатсиз ўтди...ми? Янгиликлар

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити" адолатсиз ўтди...ми?

Кеча АПЛнинг 12-тури доирасидаги марказий баҳс ўтказилди.

Кўпчилик ушбу баҳсни адолатсиз тарзда ўтганини, ҳакам "Ливерпуль"га ёнбосганини таъкидлади. Ижтимоий тармоқлар, твиттер, фейсбук ҳам бу борада "портлади". Мэмлар, карикатуралар "Ливерпуль"га қарши ишлади. Хўш, учрашувда ростдан ҳам адолатсизлик бўлдими? Келинг, ҳакамни 10 баллик тизимда баҳолаймиз ва ҳар бир хатоси учун бир баллдан маҳрум қиламиз.

Аслида учрашувни 2:0 ҳисоби билан бошланди десак ҳам бўлади. Ўйиннинг марказийлиги ва бевосита чемпионлик тақдирини ҳал қила олмаслигини ҳисобга олсак, бирор жамоанинг ғалабаси ҳали ҳеч нимани англатмаслиги мумкин. Аслида ўйинни "Манчестер Сити" назорат қилди, рақибларидан кўра кўпроқ вазият яратди. Аммо "Ливерпуль" рақибларини назорат қилди. Метин ҳимоя ва қарши ҳужумлар Клоппнинг асосий қуролига айланди.

Гвардиола сўнгги икки мавсумда чемпион бўлгани рост. Жамоа бир хил ўйин услуби билан чемпионликни қўлга киритди. Аммо энди испанияликнинг ғоялари эскирди. Бир услубни эндиликда икки ёки уч мавсум ишлатиб бўлмайди. Клопп ўтган мавсумлари давомида йўлга қўйган хатоларини ўрганиб чиққан ва мана энди у ҳам ўйин услубига ўзгартиришлар киритиб, кетма-кет ғалабаларга эришмоқда. Хўш, "Манчестер Сити" кечаги ўйини билан ғалаба ёки бир очкога лойиқмиди? Йўқ! "Ливерпуль" ҳақли ғалабага эришди. 

Биринчи гол урилган пайтда барча мухлислар Арнолднинг тўпга қўли билан ўйнагани ҳақида гапирди. Ҳақиқатдан ҳам ёш ва тажрибали ҳимоячи ўша паллада тўп учун қўлини ташлади ва рақиби гол урмаслигини истади. Бу видеоларда яққол кўринди.

Аммо "Ливерпуль"га қарши бўлган мухлислар бунгача бўлган вазиятни кўришмади. Шу йилдан футболдаги янги қоидалар амалга татбиқ қилина бошлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчи рақиб жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнаса, хуштак чалиниши шарт! Тўп атайин тегадими ёки тўп қўлни топадими бунинг фарқи йўқ.

Майда факторлар жуда кўп. Ҳакам шунинг эвазига Арнолднинг қўлига теккан тўп учун хуштак чалмади ва оқибатда "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумдан кейин ҳисобни очди. Голда ҳакамнинг хатоси бор. Силванинг қўлига текканидан кейин хуштак чалиниши ва эркин зарба белгиланиши керак эди. Демак, ҳакамнинг 1 баллини олиб ташласак, 9 балли қолди.

"Ливерпуль"нинг иккинчи голида эса кўпчилик оффсайд борасида шубхаланди. Гол бир қанча вақт давомида VAR томонидан кўриб чиқилди ва инобатга олинди. Гол телевизор орқали оффсайд эмаслигини исбот қилингунча мухлислар назарида турганди. Кўриб турганингиздек, ҳеч қандай оффсайд йўқ.

Шунингдек, кўпчилик мухлислар мана бу вазиятда пенальти борлигини айтишди. Ҳа, Мане ортдан туртиб юборди. Умуман олганда пенальтига тортадиган вазият. Аммо бу ҳакамнинг хатоси эмас. Шунчаки Стерлингнинг ўзи ҳам жуда ишончсиз йиқилиб берди. Қисқасини айтганда 50га 50 вазият.

Ўйин давомида "Манчестер Сити"нинг яратаётган вазиятларига кўпроқ шоҳид бўлдик. Гоҳ Стерлинг, гоҳ Агуэро яхши вазиятларни кўкка совурди. Шунингдек, Анхелиньо бир вазиятда устунни пойлади. Ҳаттоки бир паллада Жезус деярли бўш дарвозани ишғол қила олмади. Айтганча Агуэро ҳам бирга бир вазиятни голга айлантира олмади. Ўйин шундай кечди, "Сити" мухлислари ҳакамни айблашди.

Мана бу ерда Арнолд Стерлингни очиқчасига итариб ташлади. Ҳимоячи қўли билан ҳаракатланди ва тўпга умуман ўйнамади. Агарда Стерлинг йиқилганида пенальти белгиланиши мумкин эди. Шунчаки Стерлинг ўйинни давом эттирди ва вазият "Ливерпуль" томонидан юмшатилди.

Лекин мана бу паллада ростдан ҳам пенальти бор эди. Ҳакам хато қилди. Орадаги фарқ унчалик кичик эмас, шунчаки Арнолднинг тўпга қўли текканини ҳакам кўргиси келмади. Расмлар ва видеоларда яққол кўринди бу.

Демак, ҳакамнинг 9 баллидан 1 баллини олиб ташлаймиз. Бу ҳаттоки Гвардиолани ҳам ғазаблантирди. Ўйин якунланганидан кейин ҳаттоки икки мураббий ҳам ҳакамга ўз норозилигини билдирди. Ҳакам ўйинни ўлдириб юбормади. Ўйинни яхши бошқарди, нозик вазиятларда пенальти белгиламади. Аммо у бу паллаларда VAR тизимини ҳам ишлатмади.

Ҳулоса: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эди. "Манчестер Сити" эса ўзининг олдингидек тажовузкорони ўйинини кўрсатмади. Ҳакам факторини иккинчи масалага ўтказиб қўйишимиз ҳам мумкин. Шунчаки Гвардиола шогирдлари кеча ғалабага лойиқ эмасдилар.

Миржалол Норматов

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика