

"Монпелье" "Ливерпуль" дарвозабони Лорис Кариусга қизиқиш билдирмоқда ва уни ёзда ўз таркибига жалб қилмоқчи.
"Ливерпуль" раҳбарияти германиялик дарвозабоннинг трансферидан 6 миллион фунт атрофида ишлаб олмоқчи. 27 ёшли посбонига шунингдек "Герта" ҳам қизиқмоқда, аммо "Монпелье" курашда етакчи саналади.
Кариуснинг "Ливерпуль" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Дарвозабон сўнгги икки мавсумни ижара асосида "Бешиктош"да ўтказди ва 67та ўйинда майдонга тушди.



