"Ливерпуль" ижарадаги ҳимоячисини чақириб олди

Sherzod Nurmatov
3 янв 2025
"Ливерпуль" Шотландия ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Кэлвин Рэмзини "Уиган"даги ижара муддатидан эртароқ ортга қайтаради.

Футболчи бугундан "қизиллар" билан машғулотларни бошлайди. Рэмзи "Уиган"нинг асосий футболчисига айлана олмади. Яқин орада уни яна бир ижара кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рэмзи "Ливерпул"га 2022 йилнинг июлида "Абердин"дан келиб қўшилганди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг июнигача амал қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: This Is Anfield