"Ливерпуль" етакчиларидан бири жамоадан кетишига шаъма қилди

Alisher
28 янв 2020, 10:20
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум тез орада мерсисайдликлар таркибидан кетишига шаъма қилди.

"Нимани хоҳлайман? Айтиш қийин. Бу клуб нимани хоҳлашига ва келажакдаги вазиятга боғлиқ. Кўрамиз. "Энфилд" - менинг уйим.

Мен бу мавсумни охирига етказишга ҳаракат қиляпман ва бу мен ўйлаётган ягона нарсадир", - дейди Вейналдум.

Вейналдумнинг "Ливерпуль" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси футболчиси "Ливерпуль"га 2016 йилда "Ньюкасл"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›