"Ливерпуль" Бундеслигадан ҳужумчи сотиб олиши мумкин

Alisher
23 мар 2025, 12:58
"Ливерпуль" ва "Тоттенхем" клублари ёзги трансферлар ойнаси учун Жонатан Буркардтнинг трансферини кузатиб бормоқда.

"Майнц" ҳужумчиси бу мавсумда Бундеслиганинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди.

Буркардт бу мавсумда 22 та ўйинда 15 та гол урди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар имзоланган.

"Ливерпуль" Буркардтни жамоанинг янги тўққизлиги сифатида кўрмоқда. Футболчининг бозор нархи 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mirror.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›