"Ливерпуль" “Б” режани тайёрлаб қўйди

Khoja
23 фев 2024
"Ливерпуль" ёзда жамоани тарк этадиган Юрген Клоппнинг ўрнига иккита номзод топиб қўйди.

Инглиз жамоаси биринчи навбатда Хаби Алонсо билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади. Агар “Байер” устозини Англияга олиб келишни имкони бўлмаса, "Ливерпуль" “Б” режани амалга оширади. Яъни, жамоа “Спортинг” устози Рубен Амори билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради. Айнан шу икки мутахассисдан бири янги мавсумда "Ливерпуль" устози бўлишга даъвогар бўлиб турибди.

Аввалроқ, "Ливерпуль" Алонсо вакиллари билан музокараларни бошлагани ҳақида хабар тарқалганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com