АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

29 авг 2026, 01:50
АПЛнинг 2-тури доирасидаги учрашув якунланди.

"Кристал Пэлас" - "Манчестер Сити" 1:4

Голлар: 17, 85 - Эрлинг Ҳоланд, 54, 59 - Райан Шерки, 56 - Жанлуижи Доннарумма (автогол)

“Кристал Пэлас”: 1. Дин Хендерсон, 6. Жейди Канво, 26. Крис Ричардс, 17. Такэхиро Томиясу (5. Аксель Дисаси, 74’), 25. Анан Халаили (30. Оскар Мингеса, 77’), 20. Адам Уортон, 18. Даити Камада, 3. Тайрик Митчелл, 9. Эдди Нкетиа (11. Дуайт Макнил, 68’), 10. Йереми Пино (12. Савьер Госо, 68’), 22. Йёрген Странн Ларсен (29. Эванн Гессан, 63’).

Захира: 44. Вальтер Бенитес, 2. Даниэль Муньос, 19. Уилл Хьюз, 8. Хефферсон Лерма.

“Манчестер Сити”: 1. Жанлуижи Доннарумма, 3. Рубен Диаш, 24. Йошко Гвардиол (8. Матео Ковачич, 75’), 6. Марк-Израэль Гехи, 33. Нико О'Райли (22. Витор Рейс, 89’), 45. Абдуқодир Ҳусанов (61. Кейден Брейтуэйт, 89’), 47. Фил Фоден, 42. Антуан Семеньо, 5. Эллиот Андерсон (32. Айюб Буадди, 82’), 9. Эрлинг Ҳоланд, 10. Райан Шерки (56. Райан Макайду, 82’).

Захира: 28. Херонимо Рульи, 21. Райан Аит-Нури, 30. Клаудио Эчеверри, 82. Рико Льюис.

Огоҳлантиришлар: 33 - Райан Шерки, 55 - Эллиот Андерсон, 68 - Анан Халаили

90+5. Ўйин якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. “Ман Сити” охирги дақиқаларда ҳам тинмаяпти.

85. Ҳа, ўйин тақдири ҳал бўлиб улгурди. Буёғига “Кристал Пэлас”га янада қийин бўлади.

gettyimages-2292491998-2048x2048.jpg

84. ГОЛ! Ҳоланддан ҳам дубль! Фоден марказни ёриб кириб, тўпни Эрлингга узатди, норвегиялик ҳужумчининг зарбаси голга айланди!

83. Ҳозиргина захирадан тушган Макайдунинг зарбаси ноаниқ бўлди.

80. “Сити”нинг захираси бой эмас, жамоадан ёзда кўплаб футболчилар кетди. Ковачич - захирадан тушишга асосий номзод бўлиб турибди шу кунларда, масалан.

77. Қизиқ ҳолат рўй берди, “Кристал Пэлас” футболчиси ўзгартирилаётганда майдонни кечроқ тарк этди, шу боис жамоа чамаси уч дақиқача 10 киши бўлиб ўйнади.

64. Тўп назорати бўйича устунлик “шаҳарликлар”да, улар ҳисобни янада йириклаштиришмоқчи.

63. “Кристал Пэлас” футболчининг зарбасидан сўнг бўлган гол муаллифи “Ман Сити” посбони номига автогол сифатида ёзилибди.

60. Даҳшат ўйин, беш дақиқада учта гол кўрдик!

gettyimages-2291900980-2048x2048.jpg

59. ГОЛ! Шеркидан дубль! Райаннинг узоқдан йўллаган зарбаси рекошетга учраб, голга айланди!

57. Ҳисоб қисқарди, интрига ортди!

gettyimages-2291899530-2048x2048.jpg

56. ГОЛ! Пинодан фантастик гол! Йеремининг жарима зарбасидан йўллаган тўпи аввал дарвоза тўсинига, сўнг Доннаруммага тегиб, дарвоза тўридан жой олди!

55. Вазият янада қийинлашди мезбонлар учун.

gettyimages-2292488880-2048x2048.jpg

54. ГОЛ! Шерки ҳисобни оширди! Райан бир неча ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага оҳиста зарба берди ва гол урди!

53. Андерсоннинг дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.

47. Семеньонинг зарбасига рақиб ҳимоячиси блок қўя олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45+1. Семеньо ва Шеркининг ажойиб комбинацияси якунида Раян дарвозага зарба берди, Хендерсон тўпни ушлаб олди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Халаилининг узоқдан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

38. Семеньонинг чап ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси рекошетга учради ва дарвозабон бартараф эта олди.

34. “Кристал Пэлас” фаолликни оширмоқда, навбатдаги зарба Митчеллдан бўлди, аммо аниқ бўлмади.

33. Ларсеннинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди…

28. Шеркининг ўткир бурчакдан узатган тўпини Фоден бош билан дарвозага йўллади, бироқ кучсиз чиқди.

21. Фоден ўзига узатиб берилган тўпни кучли зарб билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ кетди…

18. Гол ўтказиб юборди “Кристал Пэлас”, буёғига янада фаоллашиши керак.

gettyimages-2292483236-2048x2048.jpg

17. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни очди! Ҳаволатиб узатилган тўпни Эрлинг боши билан парашют услубида дарвозага жойлаб қўйди!

15. Учрашув аввалида майдон эгалари фаолдек кўринганди, ҳозир эса “шаҳарликлар” тўп назоратини ўзига олган.

6. Элиотнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, сўнг мезбонлар жарима майдончасида палапартишлик юз берди, бироқ ҳеч тўпни дарвозага кирита олмади.

2. Нкетианинг зарбасидан сўнг тўпни Доннарумма қайтарди.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг 2-тури доирасидаги "Кристал Пэлас" - "Манчестер Сити" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia