

“Эвертон” — “Манчестер Сити” 3:3
Голлар: 43 - Жереми Доку, 70 - Тьерно Барри, 73 - Жейк О'Брайен, 81 - Тьерно Барри, 83 - Эрлинг Ҳоланд, 90+7 - Жереми Доку
“Эвертон”: 1. Жордан Пикфорд, 15. Жейк О'Брайен, 6. Жеймс Тарковски, 5. Майкл Кин, 16. Виталий Миколенко, 37. Жеймс Гарнер, 22. Кирнан Дьюсбери-Холл (24. Карлос Алькарас, 90+2’), 42. Тим Айрогбунам (45. Харрисон Армстронг, 90+6’), 34. Мерлин Рёль (2. Нейтан Паттерсон, 90+2’), 10. Илиман Ндиайе, 9. Бету (11. Тьерно Барри, 64’).
Захира: 12. Марк Траверс, 23. Шеймус Коулман, 19. Тайрик Жорж, 7. Дуайт Макнил, 20. Тайлер Диблинг.
“Манчестер Сити”: 25. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеус Нунеш, 33. Нико О'Райли, 15. Марк Гехи, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 11. Жереми Доку, 42. Антуан Семеньо (47. Фил Фоден, 74’), 20. Бернарду Силва (7. Омар Мармуш, 87’), 14. Нико Гонсалес (8. Матео Ковачич, 75’), 10. Райан Шерки, 9. Эрлинг Ҳоланд.
Захира: 1. Жеймс Траффорд, 5. Жон Стоунз, 6. Натан Аке, 21. Райан Аит-Нури, 4. Тейани Рейндерс, 26. Савио.
Огоҳлантиришлар: 45 - Майкл Кин, 48 - Бету, 53 - Жеймс Тарковски, 74 - Жанлуижи Доннарумма, 86 - Жейк О'Брайен
90+8. Ўйин якунланди!

⚽️ 90+7. ГОЛ! Доку!!! 3:3! Сўнгги вазиятда бурчакдан узатилган тўп Жеремига келди, унинг зарбаси голга айланди!
90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
87. Фоденнинг ажойиб зарбаси хавфли, бироқ ноаниқ бўлди.
86. Сўнгги дақиқаларда темпни оширмоқда жамоалар. Гвардиола шогирдлари қамал қилиб оляпти “Эвертон” жарима майдончасини.
84. Ковачичнинг зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

⚽️ 83. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни қисқартирди! Ковачичнинг супер узатмасини Эрлинг голга айлантирди!
82. Буёғига “шаҳарликлар”га қийин бўлади. Гвардиолага сабр.

⚽️ 81. ГОЛ! Барри ҳисобни яна оширди! Яна хато “шаҳарлик”лардан ва Барридан гол!
79. Шерки жарима зарбасидан тўпни дарвозага тепди, бироқ ноаниқ.
76. Яна ҳужум майдон эгаларидан: бу сафар дарвоза томон берилган зарбадан сўнг тўпни Доннарумма ушлаб олди.
74. Даҳшат, Гвардиола шогирдлари нима қилади буёғига? Кузатамиз.

⚽️ 73. ГОЛ! Жейк О'Брайен ҳиобни оширди! Бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба бериб, гол урди!
72. Ндиайе биттадан футболчи олиб ўтиб зарба беришга тайёрлаётганди тўпни Гехи чиқариб юборди.
71. Меҳмонлар энди ҳужумларни сонини оширмоқда.

⚽️ 68. ГОЛ! Тьерно Барри ҳисобни тенглаштирди! Геҳининг тўпни узатишдаги хатоси клубга гол олиб келди.
60. Майдон эгалари фаол анчагина. Мухлислар яхши қўлламоқда.
56. Яна бу бўлимда ҳам “шаҳарлик” анчагина фаол.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45. Докуга нисбатан фол ишлатилди, ҳолат ВАРда кўрилмоқда, эҳтимолий қизил карточка билан.
44. Барчаси шунга қараб келаётганди, “Ман Сити” ҳақиқатанам яхши ўйнмоқда.

⚽️ 43. ГОЛ! Доку ҳисобни очди! Жереми ҳужумнии ўзи бошлади, биричи темпдагиси ўхшамади, кейин эса Шеркининг узатмасидан сўнг Доку ажойиб гол урди!
39. Шеркининг дарвоза томон йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

33. Ие, ана) Ҳусанов ва Тарковски бироз тортишиб қолишди. Қизиқ кўринди)
28. Абдуқодир Ҳусановнинг чамаси 37 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
25. Ҳусанов!!! “Эвертон” қарши ҳужумга қочиб кетди, якуний зарбани Дьюсбери-Холл берди, Абдуқодир оёқлари билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
21. Навбатдаги зарба Семеньодан! Ҳаволатиб узатилган тўпни дарвозага йўллади Антуан, бироқ ноаниқ кетди.
19. Нунешнинг зарбасини рақиб футболчилари тўхтатишди.
18. Шеркининг зарбаси аниқ бўлмади! Иккинчми теммпда узатмалар давом эттид, Семеньонинг зарбаси ноаниқ бўлди.
17. Докунинг чапдан узатмасидан Нико тўпни дарвозага йўллади, ҳимоясилардан ўтмади тўп.
16. О'Райли жарима майдончаси ичидан тўпни Ҳоландга узатди, бироқ норвегиялик мақсадига ета олмади.
13. “Шаҳарликлар” рақиб жарима майдончаси ичини қамал қилиб олишди охирги 5 дақиқаликда, бироқ ҳеч бир ҳужумдан наф йўқ.
7. Шеркидан илк зарба, бироқ ноаниқ.
6. Мезбонлар мухлислари шу қадар қўллаб-қувватлашмоқдаки, жамоаси яхши ўйнаси ёки рақиб хато қилса жўр бўлиб қўллашмоқда, овоз даҳшат.
3. Ўйин қизиқарли бошланди, икки жамоа вакиллари ҳам тўпни тез йўқотмоқда.
🕛 1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг 35-туридан ўрин олган “Эвертон” — “Манчестер Сити” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф қиламиз!



