

Ушбу учрашувда хорватияликлар посбони Доминик Ливакович африкаликлар йўллаган 2 зарбанинг биттасини қайтарди. Шу орқали ЖЧ-2022даги сэйвлари сонини 25тага етказиб олди. Бу эса сэйвлар сони бўйича 2-ўриндаги Польша дарвозабони Войцех Шенснидан 2 баравар кўп дегани. Қайд этиш керак, Шенсни ушбу мундиалда Ливаковичдан 3та кам ўйин ўтказди.
Хорватиялик посбондан ўтиб кетиш деярли иложсиз. Чунки финалга чиққан Уго Льорисда 10 сэйв бўлса, Эмилиано Мартинес ҳисобида 5 сэйв бор.



