UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  0 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  12 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  4

Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли” Янгиликлар

Лионель Месси: “Сардор сифатида кубокни кўтариш ёқимли”

“Барселона” форварди Лионель Месси Испания кубоги финалида “Атлетик” устидан қозонилган ғалабадан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кубокни бошинг узра баланд кўтариш ёқимли. Бугун жамоамиз учун бахтли кунлардан бири. Бу жудаям муҳим соврин, ўзгача жамоанинг сардор сифатида буни баланд кўтаришнинг ўзгача завқи бор. 

Биз “Атлетик” айнан шу тарзда ўйнашини билардик. Сабр билан ҳаракат қилиб, тўпни ўз назоратимизда сақлаб, вазиятлар яратишга интилдик. Биринчи бўлимда кўп ҳаракат қилдик, иккинчисида эса рақиб ҳужумларимизни бартараф этишнинг иложисини тополмади.

Ушбу ғалабани мухлисларсиз нишонлаймиз афсуски. Испания кубогида ғолиб чиққанимизда, мухлисларимиз доим хурсанд бўлишади.

Мавсум боши биз учун қийин кечди, кераксиз жойда очколарни йўқотдик. Кейин яхши ўйин кўрсатиб, чемпионлик пойгасига қайтдик. Аммо Классикода керакли натижага эриша олмадик”, дея таъкидлаб ўтди “Барса” сардори.

“Барселона” ўз тарихида 31-марта Испания кубоги ғолиблигини қўлга киритди. Бу турнир рекорди ҳисобланади. Кейинги ўринда айнан финалда мағлуб бўлган “Атлетик” бормоқда. Улар 23 марта ушбу мусобақада ғолиб чиқишган.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика