

“Сўнгги вақтларда мен қарши ўйнаган футболчилар юқори даражада ўйин кўрсатмоқда. Аммо Месси “Лион”га қарши ўйинда яхши ўйин кўрсата олмади. Мбаппе эса мени анча кўп тер тўкишга мажбур қилганди. Мбаппе билан тезликда рақобат қилиш жуда мушкул. У позиция танлашда ва яккакурашларда ҳам кучли. Ўйлашимча, у тез орада дунёнинг энг яхши ўйинчисига айланади. Месси ва Роналду билан солиштирганда, Мбаппе бир нечта жиҳатларини ўстириши лозим. Бироқ у жуда ҳам тез ривожланаётгани айни ҳақиқат”,—дейди Марсело.



