Лингарднинг бир йил давом этган голсиз серияси якунланди

Eldor Akmurzayev
26 янв 2020, 20:55
Айни дақиқаларда Англия Кубоги 1/16 босқичидан ўрин олган “Транмер Роверс” – МЮ баҳси давом этмоқда.

Беллашувнинг 16-дақиқасида “қизил иблислар” ярим ҳимоячи Жесси Лингард рақиб дарвозасини ишғол этди. 

27 ёшли футболчи 2019 йил, 25 январдан буён илк марта Англия турнирлари доирасидаги мусобақада гол уришга эришди. 

Қизиғи шундаки, унинг аввалги тўпи ҳам Кубокнинг 1/16 финалида ўтказилган “Арсенал”га (3:1) қарши учрашувда киритилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta

Сўнгги янгиликлар

Барча ›