Лингард - АПЛнинг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси

Alisher
14 май 2021, 16:04
"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард АПЛнинг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

28 ёшли ўйинчи ўтган ойдаги 4та ўйинда 4та гол ва 1та ассист қайд этди.

Лингард кетма-кет уч бор ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Лингард "Вест Хэм"да "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида ўйнамоқда. У Лондон клубида 13та ўйинда 9та гол ва 3та ассист қайд этишга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: premierleague.com