Лингард - 2015 йил МЮ сафида жарима майдончаси ташқарисидан гол урган биринчи футболчи

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2015, 08:57
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Жесси Лингард «Вест Бромвич» билан ўйинда (2:0) Англия премьер лигасидаги илк голини урди.

Шундай қилиб, 22 ёшли инглиз 2015 йил «қизил иблислар» сафида Англия премьер-лигасида жарима майдончаси ташқарисидан гол урган дастлабки футболчига айланди.

Лингарднинг голи МЮнинг АПЛдаги голсиз сериясига барҳам берди. Жамоа 260 дақиқа давомида рақиб дарвозасига гол ура олмаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/squawka