"Лилль" Пепени МЮга сотмади

Alisher
24 июл 2019, 12:24
"Лилль" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Николя Пепени "Манчестер Юнайтед"га сотмади.

Хабар берилишича, француз клубига "қизил иблислар"нинг таклифи маъқул келмаган.

"Лилль" 24 ёшли ивуарлик футболчи учун 80 миллион евро атрофида олишни режалаштирмоқда. Ўйинчининг шартномаси 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган.

МЮ Николя Пепе учун курашда "Наполи" билан курашаётган эди. Ҳужумчини шахсан неаполликлар бош мураббийи Карло Анчелотти ўз жамоаси таркибида кўрмоқчи.

Ўйинчига шунингдек "Арсенал", "Ливерпуль", "Эвертон" ва Ла Лига клублари ҳам қизиқиш билдиришган.

Футболчи якунланган мавсум барча турнирларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 12та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Yahoo Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›