Лига1'да илк марта аёл рефери ишлайди

Mirjalol Normatov
23 апр 2019, 21:59
Франция футбол федерацияси Лига 1'нинг 34-тури доирасидаги ўйинларни бошқарадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

"Амьен" ва "Страсбур" жамоалари ўртасидаги ўйинни Стефани Фраппар бошқариб борадиган бўлди. У ушбу турнирда ҳакамлик қиладиган илк аёл реферига айланади.

Фраппар Лига 1'даги фаолиятини 2014 йилда бошлаганди. У Францияда ўтадиган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ишлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Ligue 1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›