UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  1 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  4 18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  4 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  13 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  9 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1

Лига 1. Месси учта ассист қайд этган баҳсда ПСЖ бир киши кам бўлиб қолган "Сент-Этьен"ни мағлуб этди Янгиликлар

Лига 1. Месси учта ассист қайд этган баҳсда ПСЖ бир киши кам бўлиб қолган "Сент-Этьен"ни мағлуб этди

Теглар :  "Сент-Этьен"ПСЖ
Франция чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Сент-Этьен" - ПСЖ учрашуви якунланди.

"Сент-Этьен" - ПСЖ 1:3

Голлар: 1:0 – 23 Буанга, 1:1 – 45 Маркиньос, 1:2 – 79 Ди Мария, 1:3 – 90 Маркиньос.

Сент-Этьен: Грин, Сиссоко (Мукуди, 46), Колодзейчак, Наде, Трауко, Масон (Крассо, 87), Будебуз (Гурна-Дуат, 72), Камара (Calodat, 87), Аушиш (Юссуф, 46), Хазри, Буанга.

ПСЖ – Доннарумма, Хакими, Рамос, Маркиньос, Бернат, Ди Мария, Гуйе (Паредес, 75), Данилу Перейра, Месси, Неймар (Эбимбе, 88), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Сиссоко (18), Будебуз (32), Бернат (33), Камара (35).

Четлатиш: Колодзейчак (45).


ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ПСЖ ЎЙИННИНГ СЎНГГИ 10 ДАҚИҚАСИДА ҒАЛАБАНИ ЎЗИНИКИ ҚИЛДИ ҲАМДА ПЕШҚАДАМЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАДИ.

90+3. Мбаппенинг "кетмони учмади" бугунги ўйинда. Ҳакимининг ўнг қанотдан оширган тўпига Килиан зарба берди, Грин яна моҳирлик намойиш этди.

90+1. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мессининг узатмасидан сўнг Маркиньос бош билан қандай ўйнаш кераклигини яна бир бор кўрсатиб қўйди! Ҳимоячидан дубль!

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Неймарнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди, уни замбилда майдондан олиб чиқишди. Эмбебе ўйинга қўшилди.

84. Неймар майдонда додламоқда. Бу сафарги шикастланиш жиддийроқ кўринади.

82. Гол ўтказиб юборган мезбонлар олдинга ташланмоқда. Албатта, 10 киши бўлиб, ПСЖга қарши ҳаракат қилиш осон эмас, лекин таваккал ҳам иш бериши мумкин.

79. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мессининг пасидан сўнг Ди Мария чап оёқда дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди. Лео билан чалғиб қолган ҳимоячилар Анхелни очиқ қолдиришди ҳамда аргентиналик футболчи тўп киритишда қийинчиликка дуч келмади.

78. ХАвфли вазият! Бернатнинг чап қанотдан узатган тўпига Мбаппе зарба беролмади, акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

76. Неймар чап қанотда Бернатни олдинга бршлаганди, ҳимоячиларни тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

75. ПСЖда ўзгариш: Паредес Гуйе ўрнига майдонга тушди.

74. Ди Мариянинг Рамосга узатмасини ҳимоячилар қийинчилик билан бартараф этишди, офсайд ҳам қайд этилди.

72. Мезбонларда ўзгариш: Будебуз ўрнига Люка Гурна-Дуат ўйинга қўшилди.

71.  Будебузга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Футболчи жароҳат олган кўринади. 

70. ПСЖ қарши ҳужумга ўтганди, Месси тўпни олдириб қўйди.

69. Неймар дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, қайтган тўпни эса Месси дарвозага жойлай олмади.

67. Месси жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди, Лео тўпга улгурмаганди.

63. ЗАРБА! Анча вақтдан бери мезбонлардан хавфли зарба кўрмагандик. Буанганинг уринишидан сўнг Доннарумма тўпни ушлаб олди.

61. Диққат марказида яна Рамос. Тўпсиз курашда Хазрини майдонга қулатди. Ҳакам биринчи ўйиндан Серхиони хафа қилишни истамади.

60. Мбаппе рақиб ҳимоячисининг туҳфасини голга айлантира олмади. Унинг чапақай эмаслиги ойдинлашиб қолди.

58. Хазри икки бурчак зарбасидан гол урмоқчи бўлди. Биринчисини Мбаппе қайтарди, иккинчисини қайтаришга ҳожат қолмади.

57. ПСЖ футболчилари кетма-кет уч бора рақиб дарвозасига зарба йўллади, учаласи ҳам ҳимоячилардан нарига ўтмади.

55. Будебуз ПСЖ футболчилари қуршовида қолиб кетди ҳамда унга нисбатан қўполлик ишлатилди.

54. Мессининг узатмасига Бернат улгурмади. Бу ерда Альба бўлиши керак эди.

53. Мбаппеда яхши имконият юзага келганди. "Учлик"нинг комбинацияси натижасида француз дарвозага зарба йўллади, бироқ тўпни Грин қайтарди. Устига-устак ҳакам офсайдни қайд этди.

52. Мессида шериклари билан тушунишда баъзан муаммолар юзага келмоқда. Ҳозир ҳам унинг узатмасини Ди Мария тушунмади.

49. Рамос Будебуз билан тўқнашиб кетди. Натижа маълум: Сент-Этьен футболчиси майдонга йиқилди.

47. Буангада яхши имконият юзага келганди, агар бироз тезроқ ҳаракат қилганида, Доннарумма билан бирга-бир вазиятга чиқиб борарди. Унинг зарбаси ўхшамади.

46. Рамос Бернатни чап қанотдан олдинга бошлаганди, ҳимоячи тўпга ета олмади.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб борасида кучлар тенг, бироқ карточкалар борасида мезбонлар анча олдинда.

45+2. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Маркиньос бонусдан унумли фойдаланди. Жарима зарбасидан оширилган тўпни бразилиялик ҳимоячи бош билан дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЧЕТЛАТИШ! Колоджейчик катта тезликда қочаётган Мбаппени тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилмоқда. Буёғи қизиқ бўлади энди. Бир киши кам ва битта гол олдиндаги Сент-Этьен.

41. Шўрпешона Мбаппе ёки қойилмақом Грин! Килиан бирга-бир вазиятда  Сент-Этьен посбонини ожиз қолдира олмади. Сўзсиз, Грин биринчи бўлимнинг энг яхши футболчиси, гарчанд Буанга рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса-да.

40. Неймарнинг чап оёқда йўллаган зарбасидан сўнг Грин ўз ҳисобидаги сейвлар сонини яна биттага оширди.

39. Хавфли вазият! Немарнинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми Месси орқали давом этди, ўнг қанотдан Ҳакимининг Мбаппега узатмасини эса рақиб посбони машаққат билан бартараф этди.

38. Хазри жуда узоқ масофадан олдинга чиқиб кетган Доннарума дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди, унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

37. Неймар Мбаппени олдинга бошлади, Мбаппенинг ичкарига узатмаси эса рақиб ҳимоячиларига келиб тушди.

35. Гуйени "чопишди".

33. Стандарт вазият бартараф этилди, қарши ҳужумда эса парижликларнинг ўзи қўпол ўйнади, натижада Бернат огоҳлантирилди.

32. ОГОҲЛАНТИРИШ. Будебуз қўполлиги учун жазоланди.

31. Сент-Этьен ҳимоячиси тўпни қайтараман деб ҳакамни нишонга олди, шу орқали аламини олган бўлса, ажабмас.

29. Бечора Неймар! Ундан кўра шифокор бўлсанг бўлмасмиди?! Яна уни йиқитишди.

27. УХ! Мбаппенинг узатмасидан сўнг Ди Мария зарба беролмади, футболчи тўп келишидан илгари оёғини чўзиб қўйди.

Парижда қор ёғиши кучаймоқда.

24. Йўқ, гол инобатга олинди. Гол муаллифи Буанга. 1:0, мезбонлар олдинда!

23. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Йўқ, мезбонларнинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади. Хазрининг қувончлари бир пул бўлди. Ҳакам вазиятни яна кўриб чиқмоқда.

22. Жарима зарбасини айнан испаниялик ҳимоячи бартараф этди.

22. Яна бир тарихий лаҳза: Рамос илк қўполлигини амалга оширди.

21. Мбаппе жарима майдони ичига ёриб киришга уриниб кўрди, ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди. Француз эса тўп ўрнига ҳимоячининг оёғини тепди.

20. Неймар яна майдонга ағанади, ҳакам бу сафар ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

18. Неймарга нисбатан "меҳрибончилик" бошланди. Дастлабки огоҳлантириш муаллифи Сиссоко.

17. Ди Мария рақиб жарима майдонидаги Мессига тўпни оширди, бироқ унинг бўйини инобатга олмаган ҳолда мўлжал қилди, натижада тўп ноаниқ кетди.

13. УХХ! Мбаппе бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Бернатнинг чап қанотдан олдинга узатмасини Килиан зарбага айлантирди, бироқ Грин оёқлари билан тўпни қайтарди, посбонга тасанно! 

12. Гуйе ўйин қоидасини бузди, ҳакам билан эса Рамос тортишмоқда. Француз ҳакамлари буёғига Серхио билан баҳслашишга тайёр тураверишсин.

12. Рамос Мбаппени олдинга бошлаганди, бироқ унинг узатмаси ноаниқ чиқди.

9. Майдон марказида меҳмонлар ўйин қоидасини бузишди. Стандарт вазиятдан Сент-Этьен футболчилари фойдалана олишмади.

6. Ҳакам голни бекор қилди, сабаби Неймар офсайдда қолганди.

5. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!  Неймар ҳисобни очди.Месси ўнг қанотдан ёриб кирди ҳамда марказдаги Ди Марияга тўпни етказди, у эса очиқ турган Неймарни топди. Бразилиялик форвард бўш дарвозани нишонга олди. 

1. ПСЖ таркибида илк бор Рамоснинг оёғига тўп тегди, бундан мухлислар ҳам қийқириб юборишди.

1. Учрашувни ПСЖ футболчилари бошлаб беришди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Рамос ва Мессини бир жамоа либосида остида майдонда кўрадиган кунларга етиб келдик. Яқин икки соат давомида қизиқарли ўйин гувоҳига айланамиз деган умиддаман.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика