UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" (Матнли трансляция)  13 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  2 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  12 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  24 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  3 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  24

"Лиепая" билан еврокубокларга чиқмоқчимиз" — Денис Иванков Европага қандай қилиб бориб қолди? Янгиликлар

"Лиепая" билан еврокубокларга чиқмоқчимиз" — Денис Иванков Европага қандай қилиб бориб қолди?

Ўзбек футболида ички чемпионатимизда фаолият олиб бораётган мураббийларнинг хориж жамоаларига йўл олиши кам кузатиладиган ҳолат ҳисобланади.

"Насаф", "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти билан таниш ҳисобланган Денис Иванков Латвиянинг "Лиепая" клуби билан шартнома имзолади. Мураббийдан янги жамоаси ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик. 

- Терма жамоа собиқ мураббийи ва унга бефарқ бўлмаган мутахассис сифатида Осиё Кубогидаги чорак финал учрашувидан қандай хулосалар олдингиз?

- Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги натижасини ёмон демаган бўлар эдим. Ҳар бир чизиқда жароҳат олиб сафдан чиққан етакчи футболчилар бор эди. Осиё Кубоги олдидан Шомуродов кейинчалик Сергеев, Алиқулов ёрдам бера олмади. Бу албатта афсусланарли ҳолат. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Таркибимиз тўлиқ бўлганида ишончим комилки финалга чиқа олар эдик. Шундай бўлсада мавжуд таркибдан келиб чиқиб ёмон натижа қайд этмадик, деб ўйлайман. 

- Бундай қисқа муддатдаги ўйинларда пенальтилар сериясига қандай тайёрланиш керак? Фикримча, шу куни Катанецда пенальтилар серияси учун режаси йўқ эди...

- Пенальтилар сериясига келсак, жамоа гуруҳдан чиққач қолган ўйинлардан олдин машғулотларнинг қайсидир қисмини пенальтилар учун ажратиши керак. Ўзбекистон тайёрланганми ёки йўқ билмайман. Бу ҳақида Ўткир Юсупов ва бошқалар билан гаплашганим йўқ. Лекин Катанецдек тажрибали мураббийда бундай вазият учун режа бўлиши керак эди. 

- Дарвоза чизиғида 2,5 йил ичида рақобатни шакллантирмагани Ўткир Юсуповнинг зарарига ишламадими?

- Ўткир Юсуповнинг "огороди"га "тош" отмоқчи эмасман. Лекин рақобат муҳитини ҳосил қилиш, дарвоза чизиғини тартибга солиш терма жамоа ва клубдаги мураббийларга боғлиқ нарса. Рақобатсиз ҳеч нарсага эриша олмайди. Футболчи ёнида рақобатчиси борлигини ҳис қилиши керак. Бу эса рухий тайёргарликка таъсир қилади. У жисмонан тайёр бўлиши мумкин. Лекин рақобатнинг йўқлиги руҳиятга барибир таъсир қилади. Бу нафақат Юсупов балки қолган дарвозабонларга ҳам тегишли. Жамоада ҳеч қандай ротациялар амалга оширилмади. Ўтган мавсумда Санжар Қувватов муносиб бўлса ҳам ўша дарвозабонлар чақирилаверилди. Қувватов клубда барқарор ва яхши мавсум ўтказди. Яна қайтараман бу иш билан терма жамоа мураббийлари шуғулланиши керак. 

- Келинг янги жамоангизга тўхталсак. "Лиепая"га қандай қилиб бориб қолдингиз?

- Латвия клубидан аниқ таклиф бўлди. Якунда шартнома имзоладик. 

- Музокаралар жараёни қандай кечди? Шароитлар қониқтиряптими? Чунки ишлаган жойингизда максимал талаб қиладиган мураббийсиз...

- Клубга келдим. Раҳбарият билан музокаралар олиб бордик. Шароитлар қониқтирди. Ишлаш учун барча нарса бор. Ажойиб мураббийлар штаби билан иш олиб боряпмиз. Клуб президенти футболни яхши кўради ва жамоани қўллаб-қувватламоқда. 

- "Лиепая" билан неча йиллик шартнома имзоладингиз?

- Клуб билан 2 йиллик шартномага имзо чекдик. Биргаликда яхши натижалар қайд этишимиз ва олдинга қараб интилишимиз лозим. 

- Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"дан Латвиянинг 5-ўриндаги жамоасига бордингиз. Мазкур масалада икки клубни бир-бири билан солиштира оласизми?

- "Лиепая" ўтган мавсумда 5-ўринни қўлга киритди. Еврокубокларга йўлланма олиш учун 2 очко етишмади. Бу йилги мақсадимиз еврокубокларга чиқиш. "Пахтакор" эса ўзбек футболининг байроқдори ва бренди. "Лиепая" Латвиядаги даражаси паст жамоа эмас. Бу клубни нафақат Латвияда балки Европада ҳам билишади, ҳурмат қилишади. Латвия чемпионатида ишлаш ҳали насиб қилмади. Шу боис солиштира олмайман. Бунинг учун бироз бўлсада кўникма, таассуротга эга бўлишим керак. 5 март куни чемпионат бошланади. Апрель ойларида бу ҳақида сизга ўз фикрларимни билдира оламан. 

- Саволим Отабек Боймуродов ҳақида. Ўз ёш тоифасида Осиё Кубогида тенгсиз бўлди. Жаҳон чемпионатида қатнашди. Клублар даражасида унга нима етишмаяпти?

- Отабек Боймуродов салоҳиятли дарвозабон. Отабек охирги йилларда олиб борган ишимизни тўғри йўналишда давом эттириши керак. Бежиз Осиё Кубогида энг яхши дарвозабон бўлмади. Унда бели билан боғлиқ муаммолари бор эди. Отабек ва бошқа дарвозабонларга омад тилайман. Ўйлайманки, у ишлашда давом этса, ўз клубида етакчи дарвозабон бўла олади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +10   

Фикрлар

   
06 фев 23:38:32
SHAKHRISABZ
NASAF FUTBOL MAKTABIDA KUPLAB DARVOZABONLARNI YETISHTIRGAN KUCHLI MUTAXASSIS
   
06 фев 22:01:02
Мирзаев А.
Ўткир Юсупов нега доимо дарвозабонлар учун шармандали нуқта яъни яқин бурчакдан доим гол ўтказади, шуни тушунтириши керак эди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика