"Лидс" ва "Эвертон" Батшуайига қизиқмоқда

Alisher
21 апр 2022
"Лидс" ва "Эевртон" "Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайига қизиқмоқда.

Икки клуб ҳам 28 ёшли бельгиялик футболчи билан ёзги трансфер ойнасида шартнома имзолашмоқчи. "Челси" муносиб таклиф олса, футболчини сотишга тайёр.

Батшуайи 2021/22 йилги мавсум "Бешиктош" сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда.

Форвард 37та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 5та ассист қайд этди. Transfermarkt портали ўйинчини 10 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: teamtalk.com