

29 ёшли Испания терма жамоаси ўйинчисини АПЛ дебютанти "Лидс" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Родригонинг "Валенсия" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Морено 2010-2011 йиллар давомида ижара асосида "Болтон"да ўйнаган. "Реал" тарбияланувчиси бундан ташқари "Бенфика" клубида ҳам тўп тепган.



