
"Буни билмайман, аммо хатто Эрик Хаген "Зенит" ўйинларда ҳакамни сотиб олгани ҳақида рост гапирган бўлса ҳам, 2007 йилда питерликлар УЕФА Кубогида, Россия чемпионатида энг кучли жамоа эди. Мен 2006 йилда жуда кўп баҳсларда майдонга тушганман ва фикримча, ҳакамлар "Зенит"ни қўллашмаган. Уларнинг севимли жамоаси ЦСКА эди" - дейди Ли Хо.