“Лех” мухлислари сабаб 8та ўйинни бўш трибунада ўтказади
21 май 2018 23:28
Янгиликлар
“Лех” мухлислари сабаб 8та ўйинни бўш трибунада ўтказади
Польша футбол федерацияси “Лех” жамоасига жиддий чора кўрди.
Ушбу клуб янги мавсумнинг саккизта уй учрашувини мухлисларсиз, бўм-бўш стадионда ўтказишга маҳкум қилинди. Федерация тартиб-интизом қўмитаси бундай қарорга мамлакат чемпионатининг 30-тури доирасидаги “Лех” -“Легия” (0:3) учрашувидан сўнг келган.
Познань шаҳри клуби мухлислари ҳисоб 0:2 бўлиб турган бир пайтда майдонга файерларни улоқтиришган. Учрашув бош ҳаками эса 77-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда ўйинни тўхтатишга мажбур бўлган.
200 нафарга яқин полициячилар майдонга югуриб чиққан мухлисларни жойига қайтаришга уринган. Федерация “Легия”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган ва жамоани Польша чемпиони деб эълон қилган. “Лех” Польша чемпионатида 5та, Европа Лигаси гуруҳ босқичида эса 3та учрашувни мухлисларсиз ўтказади.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар