UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Футзал. Ўзбекистон - Вьетнам (матнли трансляция)  11 19:00Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  4 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  1 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евроданвоз кечиши мумкин  1 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  19 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0

Левандовскининг агенти Лапортага трансфер учун 40 млн евро етарли бўлишини айтди. Роберт 12 июлгача "Барса"га ўтишни кутмоқда Янгиликлар

Левандовскининг агенти Лапортага трансфер учун 40 млн евро етарли бўлишини айтди. Роберт 12 июлгача "Барса"га ўтишни кутмоқда

"Барселона" "Бавария" форварди Роберт Левандовскининг трансфери устида ишлашда давом этмоқда.

Каталония клуби президенти Жоан Лапорта доимий равишда форвард ва унинг агенти Пини Захави билан алоқада бўлиб турибди.

Захави Лапортага 40 млн евро "Бавария"ни форвардни сотишга кўндириш учун етарли бўлишини айтди. "Барселона" олдинроқ полякни харид қилиш учун камроқ сарфлашни режалаштирган бўлса ҳам, 40 млн евро таклиф қилиб бўлди.

"Бавария" эса форвард учун 60 млн евро сўраётган бўлса ҳам, Левандовскини иродасига қарши чиққан ҳолда олиб қолиш яхши эмаслигини тушунишни бошлади.

Роберт 12 июлгача "Барселона"га трансфери расмийлаштирилишини кутмоқда – у мавсумолди тайёргарлигини "Бавария" таркибида бошлашни хоҳламаяпти.

Поляк ўтган мавсум "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 46та гол уришга эришди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика