

"У жуда катта имкониятларга эга, шу билан бирга унда ўсиш учун вақт бор. Мен гапларим билан унинг иштиёқини сўндирмоқчи эмасман.
Агар у астойдил ҳаракат қилса, янада яхши ўйнай олиши ва топ-даражага чиқиши мумкин. Шундай экан, кейинги босқичга ўтишдан олдин у Бундеслигада кўпроқ вақт қолса яхши бўлар эди”, – дейди Левандовски.



