UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  6 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  4 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0

Левандовски: “Режамиз иш берди. Швецияга қарши баҳсда фаворит эмасмиз” Янгиликлар

Левандовски: “Режамиз иш берди. Швецияга қарши баҳсда фаворит эмасмиз”

Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Евро-2020 турнирида Испанияга (1:1) қарши беллашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Яхши ўйин кўрсатдик. Ҳимоя ва ҳужумда хатолар кўзга ташланган бўлсада, умумий қилиб олганда Словакия билан бўлган ўйинга қараганда яхшироқ ҳаракатландик.

Ўйлашимча, биринчи турда биз чиройли ўйин кўрсатиб, кўпроқ ҳужумкорликка эътибор қаратгандик. Шу жиҳатларга асосий эътиборни қаратиб, бошқа томонларни унутиб қўйгандик. Испанияга қарши баҳсда кўпроқ ҳимояланишмиз кераклигини тушуниб тургандик ва биз бу вазифани амалладик. Режамиз иш берди.

Швецияга қарши ўйинда фаворит эмасмиз. Рақибимиз сафида яхши футболчилар бор ва жудаям оғир ўйин бўлади. Биз доимгидек тайёргарлик кўрамиз. Бу жиҳат Испания билан ўйинда бизга катта ёрдам берди”, деди Левандовски.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика